ФЕРМЕРЛАР ИМТИЁЗЛАРДАН ХАБАРДОРМИ?

ФЕРМЕРЛАР ИМТИЁЗЛАРДАН ХАБАРДОРМИ?


ФЕРМЕРЛАР ИМТИЁЗЛАРДАН ХАБАРДОРМИ?

Юртимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларига қатор енгилликлар берилмоқда.

Хусусан, Солиқ кодексининг 358-моддасига асосан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари – ягона ер солиғи тўловчилар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилган кундан бошлаб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромад турлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан беш йил муддатга озод этилган.

Кўплаб фермер хўжаликлари ушбу имтиёзлардан фойдаланиб, ўз фаолиятида қайта ишлаш, сотиш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантирмоқда.
– Солиқ кодексининг 179-моддасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммасига солиқ солинмайди, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Зокир Алламуротов. – Бундай имтиёз мулкдорлар имкониятини янада оширмоқда.

Мисол учун, Булоқбоши туманидаги пахта-ғаллачиликка ихтисослашган “Абдуҳошим Нурматов” фермер хўжалиги ана шундай имтиёзлар туфайли фаолиятини янада кенгайтирди. Тежалган маблағ эвазига 35 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасасини ишга туширди. 1 гектар майдонда интенсив боғ ва 1 гектарда балиқчиликни йўлга қўйди. 400 тонналик совуткичли омборхона қурди.
Бундай тадбиркор фермерлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Касби туманидаги “Юрт ризқи” фермер хўжалиги фаолияти ҳам таҳсинга лойиқ. Пахта-ғалла ва чорвачиликдан ташқари ўтган йили туманда “Мадад шифо” хусусий шифохонаси ташкил этилди.

Йилига 600 тонна сутни қайта ишлайдиган цех, 20 сотихда лимонзор ташкил этган. Бахмал туманидаги “Сафар” фермер хўжалигида йилига 10-15 тонна қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган бўлса, Дўстлик туманидаги “Ўткир” фермер хўжалиги сервис хизматини йўлга қўйди.

Боғот туманидаги пахта-ғаллачилик йўналишидаги “Рўзибой бобо ўғли” фермер хўжалиги маҳалла гузари ва тўйхона комплекси, Косонсой туманидаги “Аҳмадхон ҳожи Косоний” фермер хўжалиги 600 тонналик совуткичли омборхона қуриб, ишга туширди.
Айни вақтда фермер хўжаликларига тегишли имтиёзлар берувчи ҳужжатлар сони ва имтиёзлар миқдори ортиб бормоқда. Солиқ кодексининг 329-моддасига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликларининг ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан умумий юрисдикция судларида давлат божини тўлашдан озод қилинади.

330-моддасига асосан, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Солиқ кодексининг 331-моддасига асосан, фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар – уларга фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Булардан ташқари, Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг олтидан бир қисми миқдорида имтиёзли фоиз ставкаси бўйича 3 йилгача бўлган муддатга узайтириш ҳуқуқисиз микрофирмалар ва деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) хўжаликлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдоригача ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдоригача кредитлар ажратилади.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Sana: 22-04-2019, 08:55