ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИНИНГ III КОНФЕРЕНЦИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ
ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИНИНГ III КОНФЕРЕНЦИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИНИНГ III КОНФЕРЕНЦИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ
Юртимизда 77 мингдан ортиқ фермер хўжаликларида 1,2 миллиондан зиёд иш ўрни яратилган. 4 миллион 500 мингдан ортиқ томорқа ва деҳқон хўжаликларига бириктириб берилган 435 минг гектар ердан аҳоли даромад олмоқда.

Қишлоқда яшовчи ҳар бир хонадон эгасининг манфаатини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда. Чорвачилик, мева-сабзавотчилик, иссиқхоналарни ривожлантириш бўйича ҳам кўплаб имтиёзлар жорий этилди. Бундан ташқари, аҳоли томорқаларини ривожлантириш учун 305,1 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида жорий йилда 5,6 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кутилмоқда. Ҳосилнинг 689 минг тоннасини экспортга йўналтириш мўлжалланмоқда.

Фермер хўжаликлари борасида ҳам қатор ютуқларга эришилди. Хусусан, 41 мингдан зиёд кўп тармоқлик фермер хўжаликлари ташкил этилди. Жорий йилнинг ўзида 3 мингта фермер хўжалиги кўп тармоқликка айлантирилди. Қарийб 1000 нафар фермер хўжалиги солиқ кодексида белгиланган имтиёздан фойдаланмоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг III конференциясида кенгашнинг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кутилмоқда. Хусусан, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер эгалари томонидан ер майдонларидан самарали фойдаланишини мониторинг қилиш билан кенгашлар шуғулланиши мумкин.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Sana: 24-05-2019, 09:11