ФЕРМЕР-ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ҲАМДА ШАҲСИЙ ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН СЕРВИС ХИЗМАТЛАР ТЎҒРИСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ
ФЕРМЕР-ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ҲАМДА ШАҲСИЙ ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН СЕРВИС ХИЗМАТЛАР ТЎҒРИСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

ФЕРМЕР-ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ҲАМДА ШАҲСИЙ ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН СЕРВИС ХИЗМАТЛАР ТЎҒРИСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ
“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ: деҳқон-фермер хўжаликлари ва шахсий томорқа ер эгалари манфаатларига хизмат қилмоқда

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” АЖлар томонидан фермер-деҳқон хўжаликлари ҳамда шаҳсий томорқа ер эгаларига кўрсатилаётган сервис хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман иштирокчиларига дастлаб, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизимидаги ташкилотлар, улар зиммасига юклатилган вазифалар, деҳқон-фермер хўжаликлари ва шахсий томорқа эгаларига кўрсатилаётган агрокимёвий хизматлар ҳамда эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Дарҳақиқат, Мустақиллик йиллари мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб, республикамизда фермерлик харакати ривожланмоқда.

Ушбу даврда жамиятимиз томонидан ҳам қатор тадбирлар амалга оширилиб, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни қишлоқ хўжалиги корхоналарига ўз вақтида етказиб бериш тизими такомиллаштирилди ва тармоғи кенгайтирилди ҳамда фермер хўжаликларига агрокимёвий ҳизматларини кўрсатиш тизими яратилди.

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари ва уларнинг туман филиалларида қишлоқ ҳўжалигида олиб борилаётган агротехник тадбирларни мувофиқлаштириб бориш, аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Ғалла ва пахта майдонларида кузатув-назорат ишларини амалга ошириш учун 928 нафар агроном-энтомологлар фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг январь-май давомида 2019 йил ҳосили учун ғалла ва пахтага соф ҳолда 278,0 минг тонна азотли, 76,0 минг тонна фосфорли ва 11,5 минг тонна калийли минерал ўғитлар етказиб берилди.

Ғалла майдонларида бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши 1044,0 минг гектарда, бошоқли бегона ўтларга қарши 591,0 минг гектарда гербицидлар, занг ва бошқа касалликларини ривожланишини ва тарқалишини олдини олиш учун асосан профилактика мақсадида 2 миллион 226 минг гектарда (такрорий ишловлар билан бирга) фунгицид препаратлари, зараркунандаларга қарши профилактика мақсадида 950 минг гектарда биологик усулда ва 1180,0 минг гектарда инсектицидлар билан кимёвий усулда ишловлар ўтказилди.


Ғўза майдонларида шира-трипсларга қарши 1152 минг гектарда биологик ва 63,0 минг гектарда кимёвий ишловлар ўтказилди. Ўргимчакканага қарши 35,0 минг гектарда биологик, 206,0 минг гектарда ИСО қайнатмаси билан ишловлар ўтказилди. Тунлам қуртларига қарши 766,0 минг гектарда биологик ва 9,5 минг гектарда кимёвий ишловлар амалга оширилди.

Шунингдек, жорий йилда мевали боғларда 142 минг гектар ва токзорларда 75 минг гектарда фунгицидлар ёрдамида профлактик кимёвий ишловлар ўтказилди.

Бугунги кунда мевали боғларнинг заракунандаларига қарши кимёвий 90,0 минг гектар, биологик 11,5 минг гектар ҳамда касалликларга қарши 80,0 минг гектар, шунингдек токзорларда 36,0 минг гектар, картошкада 17,3 минг гектар, полиз экинларида 11,0 минг гектар, сабзавотда 45,0 минг гектар ҳамда бегона ўтларга қарши 40,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилиб, кузатув ва дала назорат ишлари олиб борилмоқда.

Тизимдаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти томонидан қишлоқ хўжалик экинларининг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларнинг биоэкологик ривожланиш хусусиятларини ўрганиш асосида уларга қарши илмий асосланган кураш чоралари ишлаб чиқилмоқда, изланишлар натижасида олинган маълумотлар фермер хўжаликларга жорий этилиб келмоқдалар.


Жумладан, сабзавотчилик соҳасида помидор ҳамда картошка экинларида сезиларли даражада зарар етказаётган помидор ва картошка куяларига қарши кураш бўйича изланишлар олиб борилиб, (тавсияномалар чоп этилди) олинган натижалар сабзавотчилик фермер хўжаликларининг кенг майдонларида қўлланилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари томонидан нафақат фермер хўжаликларига минерал ўғитларни етказиб бериш билан балки бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб уларга қўшимча агрокимёвий хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган.

Агрокимёвий хизматларни кўрсатиш ҳажмини ва сифатини ошириш мақсадида ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятларининг транспорт паркини янгилаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун замонавий ҳамда юқори унумли техника воситалари сотиб олинмоқда.

Хусусан, жамият ташкил топгандан буён 2766 та транспорт ва қишлоқ хўжалиги техника воситалари, жумладан, 3 та юқори унумли юк автомашинаси, 550 та трактор, 97 дона тиркама, 1825 та пуркагич, 85 та ўғит сепгич ва 206 дона бошқа турдаги техника воситалари сотиб олинди.

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги корхоналарига “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизим ташкилотлари тасарруфидаги жами 7377 та, жумладан 405 та юк машиналари, 1982 та тракторлар, 2863 та пуркагичлар, 634 та ўғит сепгичлар ва 1493 та бошқа турдаги техника воситалари агрокимёвий хизматлар кўрсатишда иштирок этмоқда.

2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятлари томонидан фермер хўжаликларига 27,4 млрд.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди.

“Агрокимё станцияси” МЧЖ ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари томонидан 2018 йилда республикадаги 221.9 минг гектар суғориладиган экин ерлари тупроқларида тупроқ таҳлиллари асосида Агрокимёвий хаританомалар ишлаб чиқилди.

Шу асосида минерал ўғитларга бўлган илмий асосланган талаб шакллантирилиб, улардан экин турига мувофиқ табақалаштирилган ҳолда киритиш ишлари йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ўғитларнинг стандарт талабларига жавоб бериши устидан назорат ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган 2018 йил давомида жами 14 минг 655 та, шундан 9 минг 666 та азотли, 3 минг 876 та фосфорли ва 1 минг 113 та калийли ўғитлардан намуналар олиниб, сифатига (таъсир этувчи моддаси, намлиги ва донадорлиги) тегишли хулосалар берилган.

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ томонидан аҳоли ва деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалик экинларига сервис хизматлар кўрсатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар дастурига асосан жойларда шаҳар ва қишлоқ аҳоли томорқаларида, деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган мевали, манзарали дарахтлар, сабзавот ва полиз экинларининг касаллик, зараркунандаларга қарши самарали кураш чораларини қўллаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари ва унинг тизимларида махсус “Аъло хизмат” сервис отрядлари ташкил этилди.

Бугунги кунда жойларда 147 та “Аъло хизмат” сервис отрядлари шакллантирилди, отрядларга 127 та уч ғилдиракли мотоцикл, 309 та моторли қўл аппаратлари ҳамда 163 та боғ пуркагичлари бириктирилди.

Йил бошидан буён “Аъло хизмат” отрядлари томонидан фермер ва томорқа эгаларига 838,1 млн сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизимида фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда шахсий томорқа ер эгаларидан буюртманомаларни қабул қилиш учун 71-200-09-10 ҳамда 71-200-09-11 рақамли “Call centr” (ягона телефон маркази) ташкил этилиб, ишга туширилди.

Юқоридаги йўналишлар бўйича амалга оширилаётган тадбирлар “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг (uzakh.uz) расмий веб сайтида кенг ёритилиб борилмоқда.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Sana: 3-06-2019, 11:30