Зарарли чигирткалар ва темирчакларга қарши кураш чоралари

Зарарли чигирткалар ва темирчакларга қарши кураш чоралари


Зарарли чигирткалар ва темирчакларга қарши кураш чоралари
Ҳозирги кунда барча ресурслардан оқилона фойдаланиш, тежамкор техналогияларни қишлоқ хўжалигига, хусусан ўсимликларни ҳимоя қилиш сохасида жорий этиш долзарб вазифалардан бири бўлмоқда.

Қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказиш ҳавфи туғдираётган зараркунандалардан бири зарарли чигиркасимонлар ҳисобланади. Зарарли чигирткасимонларни қишлоқ хўжалиги экинлари яйловлари ва дов-дарахтларга ёппасига ёпирилиб уларни еб битириши натижасида чорва моллари ва жонзотларни қирилиб кетиши, бутун бошли мамлакатларда ва катта худудларда очарчилик юзага келган ҳолатлари тарихдан маълум.

Ҳозирги даврда ҳам чигирткасимонларни ёппасига кўпайиши ва тарқалиб зарар етказиши оқибатида Африка, Осиё ва Австралияда катта ҳудудларда деҳқонлар етиштираётган ҳосилни тўлиқ йўқ бўлиб кетиши ҳолатлари кузатилмоқда.

Республика худудида чигирткасимонларнинг 150 дан кўпроқ турлари тарқалган бўлиб, уларнинг 10 дан ортиқ тури кўпайган йиллари қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловларга жиддий зарар етказиши мумкин. Зарарли чигирткалар қаторига марокаш, осиё, италия ва қир пруси, отбосар, туркман чигириткаларидан ташқари маҳаллий чигирткалардан зарарли темирчаклар киради.

Зарарли чигирткаларнинг доимий тарқалиш ва кўпайиш ўчоқлари Республикамизнинг чўл қир – адир ва тоғ олди ҳудудларидаги яйловлар, бўш партов ерлар ва Орол бўйи минтақасидаги қамишзорлар бўлиб, жами 10-12 млн. гектар атрофидаги майдонни ташкил этади. Бундай катта майдонларда уларни тўлиқ назорат қилиш ва йўқотиш имконияти мавжуд эмас.
Махаллий чигирткалар ва темирчаклар (кузнечик)лар Республикамизда темирчакларнинг 50 тага яқин турлари бўлиб, булардан 5 та турлари зарар беради. Жумладан яшил, оқпешона, думли ва кулранг, зарарли темирчаклар кенг тарқалган бўлиб, завур, каналлар ёнлари бўш партов ерлар ва экин майдонлари атрофлари уларни ривожланиш ва тарқалиш маконлари ҳисобланади. Улар ёппасига кўпайган жойларда ғўза, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиш хавфи пайдо бўлади.

Ўтган 2005- 2014ларда, айниқса, 2016 йилда зарарли темирчакларни энг ҳавфли зарар бериши кузатилиб, республика худудида ва қўшни республикаларда кескин равишда ёппасига кўпайиши ва тарқалиши кузатилди, ҳаттоки Тошкент шаҳари худудига учиб келиш холатлари рўй берди.

Кейинги йилларда Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда воха, қир ва якка тарзда яшайдиган маҳаллий чигирткалар (шоли, турон, туркман, полиз, миср, олақанот) турлари ва темирчак (кузнечик)лар (яшил, оқпешона, думли, кулранг ва бошқалар) турлари сонини кўпайиши кузатилиб ва уларни ғўза, ғалла ва бошқа экинларга зарари сезиларли бўлмоқда.
Тўда ҳосил қилувчи чигирткаларнинг 1 м2 сатхдаги ўртача сони 2-5 тадан, маҳаллий чигирткалар ва зарарли темирчакларнинг 1 м2 сатхдаги ўртача сони 5-8 тадан ошган жойларда кимёвий ишловларни ўтказиши тавсия қилинади.
Зарарли чигирткаcимонларга қарши курашда ҳозирги кунда дунё миқёсида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам кимёвий кураш усули энг мақбул усул бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон республикаси давлат кимё комиссияси рўйхатида чигирткаларга қарши тавсия этилган замонавий препаратларни зарарли темирчакларнинг асосий 5 та зарарли турларига қарши турли сарф-меъёрларда синовдан ўтказиб биологик самарадорлигини ўрганилди.
Жумладан:
Далате плюс 10% эм.к. (0,1-0,125 л/га), Лямбда 10% эм.к. (0,1-0,125 л/га), Киллер Нео 10% эм.к. (0,1-0,125 л/га), Атилла супер 10% эм.к. (0,1-0,125 л/га), Гунсяо супер 20% эм.к. (0,0375-0,0625 л/га), Караче 10% эм.к. (0,1-0,125 л/га), Фаскорд 10% эм.к. (0,1-0,125 л/га), Энтометрин 25% эм.к. (0,15-0,35 л/га) Дифуз 48% сус.к. (0,03 л/га), Анис 20% (0,035 л/га), Неоклоприд 35% эм.к. (0,04-0,08 л/га), Энтолучо 20% эм.к. (0,075 л/га) Багира 20% с.э.к. (0,075 л/га), Химидор 60% сус.к. (0,035 л/га) инсектицидлари синаб кўрилди ва юқори самара олинди.


Тажрибалар асосан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Жиззах вилоятининг Зарбдор, Зомин туманларида олиб борилди. Тошкент, Жиззах, вилоятларида асосан оқпешонали ва яшил темирчаклар Сурхондарё вилоятида эса кулранг темирчаклар кузатилди. Уларга қарши курашишда энг самарали, иқтисодий тежамкор препаратлардан фойдаланилди.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Sana: 2-12-2019, 10:55